Hamza Qurilish Kasb Xunar Kolleji

Asosiy sahifa
Kollej tarihi
Raxbariyat
Ma'naviyat
Yo'nalishlar
Yangiliklar
Tabriklar
Foto albom
Kollej manzili
E-mail

RUS | UZB
Yangiliklar

Ҳамза Қурилиш касб – ҳунар коллежи раҳбари А.С.Санаевнинг

Германия давлатига ташриф буюрганлик тўғрисидаги

 

Ҳ И С О Б О Т И

 

(ГТЦ) Техник хамкорлик бўйича Германия уюшмаси, профессионал ўқитиш халкаро ҳамкорлиги.

 

(ГТЦ) Глобал масштабдаги федерал ташкилот бўлиб, метин тараққиёт ишлари бўйича халкаро хамкорлик билан шуғулланади. Компания Германия Федерал хукумати тараққиёти сиёсий мақсадларни амалга оширишга ёрдам беради. Ташкилот сиёсат, иқтисод ва социал тараққиёт областида самарали ечимларни таклиф қилади.

         Унинг бош мақсади халқ фаровонлиги, яшаш тарзини яхшилашдан иборат.

ГТЦ  120 дан ортик мамлакатларда фаолият олиб боради. Африка давлатлари Осиё, Лотин Америкаси, шунингдек «Ўрта ер ва Ўрта Шарқ ”, “Европа, Кавказ ва Ўрта Осиё” регионларида иш олиб боради. 92 мамлакатда ўзининг хусусий идоралари жойлашган. Ташкилотда 12.000 ишчилар ишлайди.

         Эшброндаги Марказий идорада хамда Германиянинг бошқа шахарларида 15000 киши хизмат қилади. Ташкилот Федерал ташкилот бўлиб, Франкфурт- Майн яқинидаги Эшброн шахрида жойлашган. 1975 йил хусусий ташкилот сифатида иш бошлаган. Ташкилот асоси Германия тараққиёт ва иқтисодий хамкорлик федерал хокимлиги ҳисобланади. (БМЗ) Шунинг учун ташкилот ҳалкаро ташкилотлар ЕЕК, БМТ ва бутун жаҳон банки, хамда хусусий ташкилотлар учун хизмат қилади.

 

Германия тараккиёт банки (КФВ) .

Кристиан Лауерхасс-  лойиха мененжери.

Хизмат доираси:

 «Тараккиёт этаётган мамлакатлар билан ҳамкорлик”.

 

         КФВ Иқтисодий ўтиш давридаги давлатлар хамда тараққий этаётган давлатлар ва хусусий ташкилотлар билан хамкорлик қилади.

А) Хўжалик инфратузилмасини, молия секторини тараққиётини, социал инфратузилмаларини, ресурслар хамда атроф мухит мухофазаси.

Б) Иқтисод хусусий секторларини, махсулотлар билан таъминлаш,  махсус лойихаларини амалга оширишда кадрлар билан таъминлашни, лойихаларни молиялаштириш.

Халкаро хамкорлари:

-         ГТЗ- Германия техник хамкорлик уюшмаси;

-         DЕD – Германия тараққиёт хизмати

-         INWENT- “Квалификация ва тараққиётни халкаро ривожлантириш” уюшмаси.

-         DIE – Германия сиёсий тараккиёт институти.

-         Нодавлат ташкилотлар.

 

Дастур мененжери жаноб Лауерхас, жаноб Швёрер, давлатлар гурухлари рахбари жаноб Вальдом билан сухбат

- Узбекистон билан умумий молиявий кооперациялар.

- Кооперацион дастурларида КФБ нинг роли.

- “Қурилиш касблар доирасида билимларни ривожлантириш хамкорлиги» махсус лойихаси.

Техник хамкорлик бўйича Германия уюшмаси (ГМБХ)

-         Мамлакатлар хамда ташкилотлар масалалари куриб чикаётганда, уларни куллаб- кувватлаш хамда консультация бериш ва демократик принципга асосланган, савдо институтлари хамда (социал ёндашувчи институтлар) атроф мухит мухофазасига социал ёндашувчи институтларни ривожлантириш ва тараккий эттириш.

-         Молиявий мененжмент ва лойихалашда хизмат курсатиш;

-         Чет эл ишларига мутахассис ва экспертларни танлаш (саралаш).

-         Логистик масалалар хамда концепциялар, мененжмент сохасида бошқарув ва реализация хамкорлик ва администрациялаштириш.

-         Техник планлаштириш ва техник жихозларни лойихалар учун харид қилиш.

-         Квалификациялашни ташкил қилиш ва тадбирлар ўтказиш.

 

Профессионал ўқитишни ривожлантириш, бошқарув уюшмаси.

Оддий мехнат бозорида профессионал ўқитиш:

-         бошлангич таълим

-         квалификацияни ошириш ва қайта квалификациялаш.

 

Қурилиш йўналиши мисолида профессионал ўқитишни дуал системага киритиш.

 

Дуал тизими: касб- хунар коллежлари амалиёт ва  назариётни боғлаб билим бериш. Амалий машғулотларни корхоналарда ўтиш. Ўқув режасига асосан I, II, III – босқич бўйича амалиёт ва назариётни олиб бориш, ўқув марказида 17 хил йўналишда ўқитиш.

     Касб- хунар таълимини молиялаштириш дуал тизим, яъни назария ва амалиётни муваффақиётли олиб бориш , энг истиқболли механизмлардан биридир.

     Хозирги кунда таълим сохасида яхши натижаларга эришган давлатлардан бири Германиядир. Ўрта махсус таълимини ўзлаштираётган ўқувчиларнинг кўпчилиги таълимни дуал тизимини танлашади, яъни ишлаб чиқариш ва назарий билим олиш тенгликда олиб борилади. Касб- ҳунар таълими дуал тизимини куллайдиган Германия, Швецария, Австралия, Буюк Британия ва Дания ишлаб чиқаришдаги, амалиёт мактаб таълимидаги ўқиш билан комбинациялаштирилади.

     Германияда таълим олувчи 3-4 кун корхоналарда, 1-2 кун касб- ҳунар мактабларида ўқийди. Қурилиш йўналиши бўйича 1-2-3 босқичлар учун

2009-2010 ўқув йилига мўлжалланган «Ўқув жадвали” Саксония маданияти Давлат вазирлиги томонидан 2008-йил 7 ноябрда тасдиқланди. Ушбу жадвалда қуйидаги ранглар Билан ўқув жараёни кўрсатилган:

1.Яшил ранг – корхоналарда ўтиладиган машғулот ва таътилни ифолайди.

2. Сариқ ранг – Ўқув марказда ўтиладиган машғулотларни ифодалайди.

3. Қизил  ранг – техника билим юртида ўтиладиган назарий машғулотлар.

 

Бизнинг фикримизча юртимизда мазкур схемани тизимни қўллаш натижасида касбий таълим курсларига ўқишга кирувчиларнинг сонини кўпайишига, ўқув юртларида иш самарадорлигини ошиши ва касбий таълимни яхшилашга  олиб келади.  

 

Маданият ишлари бўйича Саксония давлат вазирлиги

 

Қурилиш сохаси бўйича Саксония ўқув маркази ва квалификацияни ошириш марказлари

-         қурилишни бошқариш

-         шахарларни модернизациялаш қурилишлари

-         шахарлар реконструкцияси

-         тарихий ёдгорликларни қуриқлаш;

-         янги иншоотларни,  биноларни қуриш

-         қайта қуриш

 

Дрезден, Лейпциг, Бауценс ва Глаухаудаги ўқув марказларимиз фаолияти туфайли Саксония автоном давлатидаги қурилиш сохасидаги ишлар, масалалар бўйича ўқитиш ишларида биз НОУ- ХАУ №1 ўринда туради.

Масалан: менежмент бўйича ўқитиш курслари:

-         ер ости ва ер усти қурилиш ишларни ишлаб чиқиш хамда планлаштириш бўйича қурувчи – инженерлар учун хамда архитекторлар учун.

-         Ер усти ва ер ости коммунал хизматчилар раҳбарларига хамда тўсиқлар қуриш экспертлари учун;

-         Шахарларни таъминлаш ташкилотларни бошқарадиган, гидротехник ускуналар, тозалов иншоотлари ва иссиқлик марказлари

-         Транспорт соҳасидаги, логистика ва хавфли юклар соҳасидаги хамда ер усти ишлари мутахассислари учун.

Марказий ва Шарқий Европа хамда Осиёдаги мамлакатларга ўқитиш сохасидаги таклифлар.

-         Катта курилиш лойихалари бошкариш

-           Европа Иттифоқи директивасига  жавоб берадиган қурилиш ишларини реализациялаш учун таклифлар, проектларни бошқариш.

-         Бетон ва сертификатланган бетон синаш пунктлари маркази

 

-         Катта панели яшаш уйлари қуриш

-         Хавфли юкларни ташиш

-         Экспертиза ишлари асоси

-         Шахар қувурлар тизими санация килиш

-         Юкори босимли трубаларни  ва иссиқлик трассалари сув қувурлари, газ қувурлари “undтизимини жорий этиш.

-         Коммунал ва ишлаб чикариш тозалов иншоотлари.  

 

 

Ўзбекистондан борган делегация 10 кун давомида Германиядаги музейларини, тарихий обидалалрини, шахта, қурилиш майдонларини ва  ўқув марказларининг ўқув жараёнларини, амалиётини ва қурилиш корхоналари билан бирга олиб бораётган ишлари билан танишишди. Назарий ва амалий дарслар бир- бири билан боғлиқ холда олиб борилади. Қурилиш жиҳозлари (дастгоҳлар) тошларни қайта ишлаб чиқариш, яъни майдалаш, текислаш, турли хил кесиш усуллари мавжуд. Ҳар бир ўқувчига алоҳида жой ажратилган бўлиб, ўқувчи ўзига белгиланган жойда ишлайди. Германияда асосан амалиётлар қурилиш майдонларида ва корхоналарида олиб борилади. Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув амалиётлари ҳар бир мутахассислик бўйича жиҳозланган хоналарда ишлаб чиқариш таълим устаси раҳбарлигида олиб борилади.

     Биз делегация аъзолари ҳам Германия сафаридан мамнун бўлиб қайтдик. Уларда қўлланилаётган иш тажрибаларини ўзимизда қўллашга мақсад қилиб олдик.   

 

 

 

Ҳамза Қурилиш касб – ҳунар

коллежи раҳбари                                                                    А.С.Санаев

 

 

 

 

Ustoz va murabbiylar | Kollej kutubhonasi | Moddiy texnika bazasi

©Copyright 2007 Hamza Qurilish Kasb Hunar Kolleji - All Rights Reserved
Hosted by uCoz